Поиск
RUUZ

Общество

31 та йирик корхонанинг давлат улушлари Стратегик ислоҳотлар агентлигига берилди

Ислоҳот қилинадиган компаниялар рўйхатига «Ўзбекнефтгаз», «Ўзтрансгаз», «Ўзавтосаноат», «Ўзбекистон ҳаво йўллари», ОКМК, НКМК ва бошқалар киради.

291views0replies
0

UzNews.uz

"Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" президент қарори қабул қилинди. 
Ҳужжатга кўра, 2023–2025 йилларда ислоҳ қилинадиган ва операцион самарадорлиги ошириладиган давлат иштирокидаги йирик корхоналар (31 та) рўйхати тасдиқланди.
Рўйхатга йирик корхоналар — НКМК, ОГМК, «Ўзбекнефтгаз», «Ўзтрансгаз», «Ўзметкомбинат», «Ўзкимёсаноат», «Асакабанк», «Алоқабанк», «Агробанк», «Худудгазтаъминот», «Миллий электр тармоқлари», «Ўзбекистон ҳаво йўллари», «Ўзбекистон аэропортлари», «Ўзбектелеком», «Ўзавтосаноат» каби компаниялар киритилган.
“UzAssets” инвестиция компанияси иқтисодиёт учун муҳим аҳамиятга эга йирик корхоналарни ислоҳ қилиш, уларнинг рентабеллиги ва операцион самарадорлигини ошириш, самарали бошқарилишини ва барқарор ривожланишини таъминлаш билан шуғулланади.
“UzAssets” Ўзбекистондаги энг йирик активларни бошқариш компанияларидан биридир. Компаниянинг асосий вазифаси савдодан олдинги тайёргарликни ташкил этиш ва йирик давлат корхоналарини сотиш бўйича инвесторлар билан музокаралар олиб боришдан иборат.
291views0replies
0

Комментарии