• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 марта 2023

Наманганда ҳокимлик юрисконсульти $5 минг пора билан қўлга тушди — видео

Иқтисодий судда фермер "ишини ҳал қилиб бермоқчи" бўлган ҳокимлик ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

408
0
Видеодан кадр

ДХХ хабарига кўра, Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, Уйчи тумани ҳокимлиги юрисконсульти фирибгарлик йўли билан маҳаллий фермер хўжалик раҳбаридан 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Аниқланишича, у иқтисодий судда кўриб чиқилаётган ушбу фермер хўжаликнинг ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтариб олиш масаласини фермер фойдасига ҳал қилиб беришни ваъда қилган.

Ҳозирда барча ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

408
0