Поиск
RUUZ

Погода

Ўзбекистонда март ойида ҳаво ҳарорати +29 даражагача кўтарилади

Синоптиклар март ойида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

125views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабар беришича, жорий йил март ойининг биринчи ўн кунлигида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +17...+22, айрим кунларда +24...+27 даража илиқ, жанубда ва чўл ҳудудларда +29 даража илиқ бўлади.
5-6 март кунлари ва ўн кунлик охирида республиканинг баъзи жойларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ёмғир пайтида кундузги ҳаво ҳарорати бироз пасаяди, бундай ҳолатга қарамай, март ойининг биринчи ўн кунлиги меъёрдан нисбатан илиқроқ бўлади.
Март ойининг иккинчи ва учинчи ўн йилликларида ҳарорат кечалари +7...+12 даража илиқдан 0...+5 даража илиқгача (баъзи жойларда -2 даража совуқ бўлиши мумкин), кундуз кунлари +20...+25 даражадан +10...+15 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Иккинчи ва учинчи ўн кунликларнинг айрим кунларида (ҳар бир ўн кунликда 1-3 кундан) асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин.
125views0replies
0

Комментарии