Поиск
RUUZ

Политика

“Биз Ўзбекистоннинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаш тарафдоримиз” — Энтони Блинкен

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ОАВлар иштирокидаги матбуот анжуманида АҚШ ҳукумати Марказий Осиё мамлакатларининг суверенитетини қўллаб-қувватлашини айтди.

162views0replies
0

UzNews.uz

Бугун, 1 март куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен иштирокида хорижий ва маҳаллий ОАВ иштирокида матбуот анжумани бўлди. Анжуманда Блинкен икки мамлакатнинг савдо соҳасидаги ҳамкорлигини жадаллаштириш ҳақида гапириб, Сурия ва Ироқдан ўзбекистонликлар олиб келинганини олқишлади.
"Самарқандда савдо ва инвестиция бўйича идоравий гуруҳ учрашувида келаси сафар иштирок этамиз. Бир-бирига боғлиқ бўлган Марказий Осиё аҳолига кўп манфаат келтирадиган ҳолат. АҚШ ушбу йўналишни қўллаб-қувватлаш тарафдори. Киритиладиган ушбу сармоя ҳамкорларимиз учун ҳам, биз учун ҳам манфаатли. Янги бозорлар яратади бизнинг маҳсулот ва хизматларимизга ва янги имкониятлар яратади. Глобал қийинчиликларга дуч келганда уларни ҳал этишда ёрдам беради. Янги дўстликларни яратишга ва мамлакатларимиз ҳамда жамиятларимизга ёрдам берадиган шерикликдир.
Шунинг учун мен бу ерга келдим. Нафақат ташриф, балки элчихона орқали ҳам ушбу ҳамкорликни кучайтириш бўйича иш олиб бориляпти. Учрашувимизда Афғонистон халқига Ўзбекистон томонидан электр етказилишини ҳамда хотин-қизларга ёрдам кўрсатилиши, бундан ташқари, Ўзбекистонни Сурия ва Ироқдан 400 нафардан ортиқ одамни ватанига қайтаргани учун олқишлаймиз. АҚШ бу борада ёрдам беришда давом этади", - дейди АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен.
Шунингдек, давлат котиби АҚШ Марказий Осиё мамлакатларининг суверенитети, ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаш тарафдори эканини маълум қилди.
162views0replies
0

Комментарии