Сирдарё тумани ҳокими Ботиржон Мирзақулов мактаблар негизида президент ташаббуси билан ташкил этилган "Ҳаёт мактаби" лойиҳаси ҳақида тўхталиб ўтиб, ҳаётий мисолларни келтириб ўтди.
“Ўқувчи қизларимизни ҳафтада бир кун ҳаётга ўргатиш куни бўлади. Бир кун 5 соат нон пишириш ўргатилади, қандай қилиб ун, қандай қилиб сув қўшилади, қанча сут қўшилади, қандай қилиб тандирга ёпилади. Охирида шу синфда ўқиган 10 қиз, ўзлари пиширган нонлардан уйига олиб кетади. Бир кун ош пишириш ўргатилади, бир кун қатлама, бир кун манти пиширишади. Пазандачилик ўргатилади", - деди Сирдарё тумани ҳокими.
Шунингдек, ҳоким, айрим хотин-қизларнинг тандирда нон ёпмаётганликлари ҳақида ҳам айтиб ўтди.
"Ўша жойда мен тўртта аёлдан сўрадим, охирги марта қачон нон ёпдингиз десам, тўртта аёл ҳам 5-10 йил аввал нон ёпган экан... “Уже” нон ёпмайдиган бўлиб кетишибди. “Уже” у авлод нон пиширишни ўргатадиган авлод йўқолиб боряпти-да, камайиб боряпти. Далада ҳамма ғўзапоя қолиб кетдику бу йил, ҳамма нон сотиб олишга ўтдида, нон пиширадиган одамлар камайиб кетиб, далаларда ғўзапоялар ҳам қолиб кетяпти”, - деди Ботир Мирзақулов.