ЖССТ маълумотларига кўра, ҳар йили ҳар юз минг чақалоқдан 6-10 нафари туғма юрак нуқсони билан дунёга келади. Бу хасталикнинг олдини олиш, эрта аниқлаш ва туғма юрак нуқсони билан дунёга келган беморларни қандай усулда даволаш мумкин? Бу саволларга Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори рентген эндоваскуляр жарроҳ Улуғбек Атажанов жавоб берди.
UzNews.uz ижодкорлари амалга оширилган ноёб операция жараёнини ўз кўзлари билан гувоҳи бўлишди.
Туғма юрак нуқсони операцияси марказ директори Хуршид Фозилов бошчилигида ўтказилди.