Поиск
RUUZ

Общество

Барча мактабларда бепул овқатланиш ташкил этилади, ўқитувчиларнинг маоши оширилади — Президент қарори

2022-2026 йилларда Ўзбекистон таълим соҳасида касб-ҳунар таълими тизимини сифат жиҳатидан ошириш ва ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларни амалга ошириш режалаштирилган.

690views0replies
0

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида президент қарори қабул қилинди.
Дастур доирасида таълим соҳасида қуйидаги ислоҳотларни амалга ошириш режалаштирилган.
Умумий ўрта таълим соҳасидаги ислоҳотлар
2023 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳар бир туман (шаҳар)нинг биттадан умумий ўрта таълим муассасасида ўқувчиларни иккита хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш амалиёти босқичма-босқич йўлга қўйилади.
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, шунингдек, уларда коммуникатив кўникмалар, танқидий ва креатив фикрлаш, жамоа бўлиб ишлаш, тадқиқотчилик каби кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган таълим дастурлари амалиётга киритади.
Худди шу ўқув йилидан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида ва Тошкент шаҳрида бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш йўлга қўйилади.
Мактабгача таълим соҳасидаги ислоҳотлар
1 апрелдан бошлаб кўп қаватли уйларнинг нотурар қаватларида ёки якка тартибда қурилган турар-жойларда янги болалар боғчаларини очишга рухсат берилади.
Шунингдек, ДХШ лойиҳаси бўйича ижарага олинган ер участкасида болалар боғчаси биносини қурган хусусий шерик томонидан мазкур лойиҳа учун банк кредити эвазига бино гаровига ўтказилишига қўйилган чекловлар бекор қилинди.
Ўрта касб-ҳунар таълими соҳасидаги ислоҳотлар
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб коллежлар ва техникумлар учун дуал шаклдаги таълимга давлат грантлари ажратилади.
Тегишли бошқармаларга 1 сентябргача ҳар бир вилоят ва Тошкент шаҳрида Европа касб-ҳунар таълими тизими талабларига тўлиқ жавоб берадиган ва касб-ҳунар таълими сифатини таъминлаш бўйича малакали хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда биттадан намунавий касб-ҳунар таълими муассасаси фаолиятини ташкил этиш топширилди.
Педагогик ходимларнинг асосий тариф ставкаларининг ўзгариши
— профессионал таълим муассасаси педагогларининг базавий тариф ставкалари мос равишда умумий ўрта таълим муассасаси педагогларининг базавий тариф ставкаларига;
— профессионал таълим муассасаси биринчи ва иккинчи малака тоифасига эга бўлган, малака тоифасига эга бўлмаган олий маълумотли ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкалари тегишинча умумий ўрта таълим муассасаси биринчи ва иккинчи малака тоифали ўқитувчиси, олий маълумотли ўқитувчиси ҳамда ўрта махсус маълумотли ўқитувчисининг базавий тариф ставкаларига тенглаштирилади.
690views0replies
0

Комментарии