Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда автобус ҳайдовчилари йўловчи талашиб муштлашишди — видео

Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ҳолатга изоҳ берди.

332views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда автобус ҳайдовчилари ўзаро йўловчи талашиб муштлашаётгани акс этган видео тарқалган эди. Мазкур ҳолат юзасидан "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ томонидан тезкор суриштирув ишлари ўтказилган.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат 28 февраль куни соат 11:30 да "1-Автобус саройи" филиали тасарруфидаги 28-сонли автобус йўналиши ҳайдовчиси Н.Б ҳамда "Автосантранс-сервис" МЧЖга қарашли Isuzu русумли KCA бўлган 155-сонли автобус йўналиши ҳайдовчиси М.М томонидан содир этилгани аниқланган.
Жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ўзаро жанжаллашиб, жамоат тартибини бузганликлари учун ҳайдовчи Н.Б ва М.Мга нисбатан, Яшнобод тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан МжтКнинг 183-моддаси ("Майда безорилик") билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
332views0replies
0

Комментарии