Поиск
RUUZ

Политика

Эртага Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга боради

Давлат раҳбари ушбу мамлакатда Қўшилмаслик ҳаракати саммитининг ялпи сессиясида иштирок этади.

186views0replies
0

president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 1-2 март кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар берди.
Боку шаҳрига ташриф доирасида давлат раҳбари Қўшилмаслик ҳаракати саммитининг ялпи сессиясида иштирок этиши кўзда тутилган.
Озарбайжон томонининг раислигида ўтадиган тадбир кун тартибидан пандемия оқибатларининг таъсири сақланиб қолаётган ҳамда халқаро хавфсизлик ва барқарорликка хавф-хатар ва таҳдидлар кучайиб бораётган шароитда кўп томонлама мулоқотни ривожлантириш ва амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон етакчиси Озарбайжон президенти билан учрашиб, илгари эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиши режалаштирилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Қўшилмаслик ҳаракати ҳарбий-сиёсий блоклар ва ташкилотларда иштирок этмасликни ҳамда ҳамкорликни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг принцип ва мақсадлари асосида ривожлантиришни ўз ташқи сиёсатининг асоси этиб эълон қилган 120 та иштирокчи давлатни бирлаштирган энг йирик халқаро тузилмалардан бири ҳисобланади.
186views0replies
0

Комментарии