Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда ҳокимлик берган ерни $175 мингга сотмоқчи бўлган Миллий Гвардия ходими ушланди

Қўлга олинган шахс Миллий Гвардиянинг қўриқлаш бўлимида қоровул лавозимида ишлаган.

193views0replies
0

Видеодан кадр

ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Миллий Гвардия ходими ушланди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.
Миллий Гвардиянинг Самарқанд вилоят Қўриқлаш бошқармаси Иштихон туманлараро қўриқлаш бўлимида қоровул лавозимида ишловчи шахс ўзининг қариндошига муқаддам ҳокимлик томонидан боғдорчилик қилиш учун берилган 70 сотих ер майдонини харидорга 175 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 100 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда барча ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
193views0replies
0

Комментарии