Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда ўқувчини уриб, унинг қулоқ пардасини йиртган мактаб директори жазоланди

Собиқ директор болани Тошкентда 3 марта даволатганини айтди. Аммо, боланинг отаси унинг қулоғи яхши эшитмаётгани ҳақида шикоят қилди.

390views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, Самарқанд вилояти Ургут туманидаги 61-мактдаб директори ўқувчини уриши сабаб унинг қулоқ пардаси тешилгани ҳақида хабар бергандик
Мазкур мактабнинг она тили ва адабиёти ўқитувчиси 6-синф ўқувчиларига дарс бераётган вақтида ўқувчилар дарсхонада пиротехника воситаларидан фойдалангани ҳақида мактаб директорига арз қилади. Директор эса хонага кириб ўқувчилардан бирининг қулоғига шапалоқ туширади. Натижада, боланинг қулоқ пардаси йиртилади. Аммо, жабрланган ўқувчи пиротехника воситасини портлатмагани, ўзи ўтирган столи цингани боис уни алмаштириш учун ўрнидан турганини маълум қилган.
Олий суд Матбуот хизматининг хабар беришича, иш бўйича йиғилган ҳужжатлар судда кўриб чиқилган. 
"Борсам болалар доскада турган экан. Пақилдоқ ташланган экан. Аччиқ устида шу болани бир шапалоқ урдим. Болани Тошкентга 3 марта олиб бориб, даволатиб келдим. Ҳозир у яхши", - дейди собиқ директор.
"Беш, олти марта уриб, қулоғига тепган. Боши бориб партага урилган. Боши чайқалган. Ўғлим жон устоз урманг, деб йиғлаган. Ҳозир даволатдим деяпти, даволатган бўлса, боламнинг қулоғи эшитсин. Хулосани ёзиб қўйибди, доктор", - деди жабрланувчи боланинг отаси.
Суд ҳукмига кўра, собиқ директор ЖКнинг 206-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 1-қисми билан 3 йилга таълим соҳасида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, унга нисбатан 2 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
390views0replies
0

Комментарии