Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Наманган тумани ИИБ ходимлари томонидан рейд ўтказилаётган вақтда туман ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган Damas ҳайдовчиси тўхтатилган. Ҳайдовчи йўловчи ташиш қоидаларига зид равишда ҳаракат қилиб, 25 нафар вояга етмаган болаларни олиб кетаётгани маълум бўлди.
Ҳайдовчининг айтишча, у ҳар куни бу болаларни боғчадан олиб келади. Бугун эса болалар ортиб кетгани сабаб машинага кўпроқ болаларни олишга мажбур бўлган.
Инспектор томонидан ҳайдовчига тушунтириш ишлари олиб борилиб, унга нисбатан тегишли баённома расмийлаштирилди.