Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятида шаҳар прокуратураси терговчиси пора билан ушланди

Терговчи прокуратура биноси қоровули билан тил бириктирган. Қоровул фуқародан $9 минг олган вақтда ушланган.

573views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йил 26 февраль куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ҳамкорликда тезкор тадбирда Охангарон шаҳар прокуратураси терговчиси пора билан ушланди. Бу ҳақда UzNews.uz'га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Маълум қилинишича, Охангарон шаҳар прокуратураси биносини қўриқлаш хизматини олиб борувчи қоровули шаҳар прокуратураси терговчисининг иш юритувида бўлган жиноят иши доирасида терговга жалб қилинган фуқаро Э.дан жиноят ишини енгиллаштириб, ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 9 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
27 февраль куни Охангарон шаҳар прокуратураси терговчисига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш), қўриқлаш хизмати қоровулига нисбатан Жиноят кодексининг 168, 28-211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи шахслар процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
573views0replies
0

Комментарии