• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 27 февраля 2023

Сирдарёда бир оилани $40 минг эвазига АҚШга юбормоқчи бўлган шахс ушланди

У бир фуқаронинг ишончига кириб, у ва унинг турмуш ўртоғини танишлари ёрдамида АҚШга юборишини ваъда қилган.

181
0
Прокуратура департаменти

Сирдарё вилоятидаги бир оилани Америка Қўшма Штатларига юборишини ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар бермоқда.

Ўтказилган тезкор тадбирда Сирдарё вилояти муқаддам товламачилик ва бошқа жиноятлари учун судланган О.А. фуқаро Б.Ж.нинг ишончига кириб, Б.Ж. ва унинг турмуш ўртоғини танишлари ёрдамида 40 000 АҚШ доллари эвазига Америка Қўшма Штатларига юборишини ваъда қилган. У бунинг учун олдиндан 12 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

181
0