• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 27 февраля 2023

Самарқандда содир бўлган ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди

Lacetti ҳайдовчиси йўлда ухлаб қолиб, юк машинасига урилган.

585
0
Видеодан кадр

ИИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 23 февраль куни соат 04:30 атрофида Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 44 кмда ЙТҲ содир бўлган.

Аниқланишича, мазкур йўлда ҳаракатланиб келаётган Lacetti русумли транспорт воситаси йўлнинг ўнг тарафида тўхтаб турган юк транспорт воситасининг орқа, чап тиркамасига келиб урилган. Натижада Lacetti автомобилидаги 2 нафар йўловчи ва 1 нафар ҳайдовчи олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. 1 нафар йўловчи эса Республика шошилинч ТТЁ илмий марказининг Самарқанд филиалига ётқизилган.

Мазкур ЙТҲга Lacetti автомобили ҳайдовчисининг йўлда ухлаб қолиши сабаб бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Оқдарё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКниннг 266- моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

585
0