• 12 060 сум
    -48.09
  • 14 065 сум
    -104.51
  • 149 сум
    -0.23
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 060 сум
    -48.09
  • 14 065 сум
    -104.51
  • 149 сум
    -0.23
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 27 февраля 2023

Жиззахдаги мактабда ота қизига гап отган 3 нафар синфдошини калтаклади — видео

Жабрланган ўқувчининг онаси ИИБга мурожаат қилган. Отага нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

1094
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Жиззах шаҳридаги мактабларнинг бирида 3 нафар ўқувчини синфдош қизнинг отаси калтаклагани акс этган видео тарқалди.

Жиззах вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳолат Жиззах шаҳридаги 11-сонли ўрта умумтаълим мактабида рўй берган.

Жабрланган ўқувчининг онаси ҳолат юзасидан ички ишлар органларига мурожаат қилган. Шу асосида ўтказилган суд-тиббий экспертизаси ўқувчига соғлигининг бузилишига олиб келган тан жароҳати етказилганлигини тасдиқлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Б.М.га нисбатан ЖКнинг 109- моддаси (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1094
0