Поиск
RUUZ

Назначения

Сурхондарё вилоятининг собиқ ҳокими Тўра Боболов янги лавозимда иш бошлади

Ўзбекистон-Озарбайжон ишбилармонлар кенгашининг учинчи йиғилишида Боболов янги лавозимда кўриниш берди.

334views0replies
0

chamber.uz

Жорий йилнинг 24 февраль куни International Hotel Tashkent меҳмонхонасида Ўзбекистон-Озарбайжон ишбилармонлар кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси хабар берди.
Хабарда ёзилишича, тадбирда Тўра Боболов палата раисининг биринчи ўринбосари ва Ўзбекистон томони ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси сифатида иштирок этган.
Бундан ташқари, Озарбайжон Тадбиркорлар (иш берувчилар) ташкилотлари миллий конфедерацияси президенти ва ишбилармонлар кенгаши Озарбойжон томони ҳамраиси Вугар Зейналов, турли вазирлик ва идоралар, ишбилармон доиралар вакиллари ҳам қатнашган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил декабрь ойи охирида президент фармонига кўра, Тўра Боболов бошқа ишга ўтиши сабабли лавозимидан озод этилган эди.
Маълумот ўрнида, Тўра Боболов 2019 йилнинг май ойида Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди. Тўра Боболов 2020 йил январь ойида расман вилоят ҳокими лавозимига тасдиқланган.
334views0replies
0

Комментарии