Бугун, 27 февраль куни ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Литванинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Остона шаҳрида) Гинтаутас Вациулисдан ишонч ёрлиқларини қабул қилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
"Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Литва муносабатларини фаоллаштиришга икки томон ҳам тайёр экани тасдиқланди, турли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ таклифлар муҳокама қилинди, минтақавий ва халқаро тузилмалар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди", — дейилади хабарда.