• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 27 февраля 2023

Ушбу ҳафта Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +22 даража илиқ бўлади

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

422
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундуз куни республика бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Куннинг ўртасига келиб, ҳаво +12...+15 даража исийди.

28 февраль ва 1-2 март кунлари Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, 2 март куни Қорақалпоғистоннинг айрим туманларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва 2 мартда кечаси +2...+7 даража илиқни, кундузи +17...+22 даража илиқни ташкил этади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида 27-28 февраль кунлари қор кўчиши хавфи бор.

3 март куни республика ҳудудига Кавказ ҳудудларидан бироз нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика ҳудуди бўйича булутли ҳаво бўлади, тоғолди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Кундузги ҳарорат бироз пасаяди ва +12...+17 даража илиқни ташкил этади.

2-3 март кунлари республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Пойтахтда 27-28 февраль ва 1-2 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан соатига 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи +11...+13 даража илиқ бўлади, сўнг ҳарорат аста-секин кўтарилади ва 2 март куни +19...+21 даража илиқни ташкил этади.

422
0