Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекиcтонда 1 мартдан қонунчиликда қандай ўзгаришлар бўлади?

Давлат харидлари бўйича чекловлар жорий этилмоқда, солиқ тўловчилар текшириш натижалари бўйича судга шикоят қилишлари мумкин – қонун ҳужжатларидаги ушбу ва бошқа ўзгартиришлар 2023 йил 1 мартдан кучга киради.

264views0replies
0

Янги йўналишларда маҳаллий авиақатновлар йўлга қўйилади
Ҳудудларни бир-бири билан ўзаро боғлаш мақсадида қуйидаги янги йўналишларда мунтазам авиақатновлар бошланади:
Самарқанд — Нукус;
Самарқанд — Мўйноқ;
Самарқанд — Термиз;
Бухоро — Термиз;
Наманган — Термиз;
Наманган — Нукус.
Миллий спорт турлари бўйича умумреспублика спорт мусобақалари ўтказилади
Олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича уч босқичли умумреспублика спорт мусобақаларини ўтказиш тизими жорий қилинади:
1-босқичда — туман (шаҳар) мусобақалари;
2️-босқичда — вилоят мусобақалари;
3️-босқичда — республика (финал) мусобақалари.
Унитар корхона шаклида юридик шахс ташкил этиш тўхтатилади
Қонунчиликка кўра, унитар корхона ёки қўшимча масъулиятли жамият ташкилий-ҳуқуқий шаклида юридик шахс ташкил этишга йўл қўйилмайди.
Солиқ тўловчилар сайёр солиқ текширувлари устидан тўғридан-тўғри судга шикоят қилииши мумкин
Солиқ тўловчиларга солиқ органларининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилган қарорлари устидан тўғридан-тўғри судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилади.
Юридик шахслар my.gov.uz орқали тижорат хизматларини кўрсатишга рухсат берилади
Ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда мулкчилик шаклидан қатъи назар барча юридик шахсларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тижорат хизматларини кўрсатишга рухсат берилади.
Қийноққа солишга қарши курашиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил қилинади
Терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун қийноққа солишга қарши курашиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари доимий равишда ташкил этилади.
Давлат харидларига чекловлар жорий этилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан амалга ошириладиган бир шартнома суммаси БҲМнинг 3 500 баравари ва ундан юқори бўлган давлат харидлари бўйича буюртмалар тўғридан-тўғри шартномалар асосида бажарилишига йўл қўйилмайди.
264views0replies
0

Комментарии