Поиск
RUUZ

Общество

"Ўзавтойўлбелги" ДУК мансабдорлари 2,7 млрд сўм бюджет пулларини "еб юборгани" фош бўлди

Аниқланишича, корхона мансабдорлари ўзларига таниш бўлган МЧЖлар билан шартномалар тузиб, йўл белгиларини ясашда фойдаланиладиган маҳсулотларни бозор нархидан анча қимматга сотиб олишган.

332views0replies
0

Тошкент вилояти ИИББ / Иллюстрация

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Автомобил йўллари қўмитаси таркибидаги «Ўзавтойўлбелги» давлат унитар корхонаси фаолиятида ноқонуний ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
"Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорга мувофиқ, "Ўзавтойўлбелги"га истисно тариқасида маҳаллий ва хорижий ташкилотлар билан энг яхши таклиф орқали маҳсулотларни сотиб олиш тўғрисидаги шартномаларни танлов савдоларини ўтказмасдан тузишга рухсат берилган.
Аммо, ДУК мансабдор шахслари 2021-2022 йилларда ўзларига таниш бўлган 5 та маҳаллий МЧЖ билан жами 9 млрд 193 млн сўмлик 21 та шартнома тузиб, улардан йўл белгиларини ясаш ва чизишда фойдаланиладиган маҳсулотларни эркин бозор нархларидан қиммат нархларда харид қилиб, 2 млрд 701 млн сўм миқдоридаги бюджет маблағларини талон-торож қилишган.
Ҳолат юзасидан "Ўзавтойўлбелги" ДУК ва 5 та МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
332views0replies
0

Комментарии