Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда икки ниқобли йигит пичоқ билан дўконга бостириб кирди — видео

Маълум бўлишича, улардан бири олийгоҳ талабаси бўлган. Уларнинг айтишича, пул керак бўлиб қолгани сабаб дўконни тунамоқчи бўлишган.

646views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкентда Чорсу бозори яқинида ниқоб кийиб, пичоқ билан қуролланган икки йигит маҳаллий дўконлардан бирини тунамоқчи бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди. 
Маълум қилинишича, улар сотувчини пичоқ билан қўрқитган пайтда дўконга бошқа бир харидор келиб қолган. Шу сабаб ниқобли йигитлар жиноят содир этган жойдан қочиб кетишган.
Видеокузатув камералари ёрдамида жиноятчилар қўлга олинган. Маълум бўлишича, улардан бири пойтахтдаги олий ўқув юртларидан бирининг 1-курс талабаси бўлган.
Қўлга олинганларнинг айтишича, уларга пул керак бўлиб қолган. Пул топиш учун бу йўлдан бошқа йўл топишолмаган.
«Чорсу бозори ёнида учрашдик. Биз ниқоблар, пичоқлар ва қўлқоплар сотиб олдик. Кейин дўконга бордик», - деди улардан бири.
Қўлга олинганларга нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур моддада 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги қамоқ жазоси қўлланилиши белгиланган.
646views0replies
0

Комментарии