Поиск
RUUZ

Происшествия

Самарқандда танишини болаликдаги зиддияти сабаб ўлдирган йигит 16 йилга қамалди

Маълум бўлишича, 20 ёшли судланувчи Россиядан келганидан сўнг марҳум билан болаликдаги зиддияти эсга тушиб, ундан қасд олган.

236views0replies
0

Иллюстрация / Видеодан кадр

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида танишини ўлдирган 20 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар берди. 
Маълум қилинишича, 20 ёшли йигит Россияда ишлаб келгандан сўнг эски танишини болаликдаги зиддияти туфайли ўлдиришни ва ундан қасд олишни режа қилган.
Яшаш хонадонидаги калтак ва пичоқ ёрдамида танишига тан жароҳати етказган. Натижада фуқаро олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан суд мажлиси ЖИБ Каттақўрғон шаҳар судида кўриб чиқилди. Унга кўра, судланувчи ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "ж" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
236views0replies
0

Комментарии