Поиск
RUUZ

Происшествия

Қашқадарёда метан "заправкада" Nexia 3'нинг газ баллони портлаб кетди

Ҳозирда ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

400views0replies
0

Ижтимоий тармоқ

Қашқадарё вилояти ФВБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 24 февраль куни соат 16:08 ларда Қарши шаҳар "Насаф" кўчасида жойлашган автомобилларга газ (метан) қўйиш шохобчасида 2019 йилда ишлаб чиқарилган, оқ рангли, Nexia 3 автомобилнинг газ баллонига газ қуйиш вақтида ёрилиш (портлаш) содир бўлган.
Натижада, автомобиль орқа қисми тўлиқ шикастланган. Ҳодиса жойида ёнғин содир бўлмаган ва тан жароҳат олганлар йўқ.
Ҳозирда, ҳолат бўйича тегишли соҳа вакиллари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
400views0replies
0

Комментарии