Поиск
RUUZ

Общество

Сирдарёда ЙПХ масканида келиб чиқиши номаълум бўлган 2,6 тонна ҳайвон гўшти тўхтатиб қолинди

Isuzu юк автомашинаси ҳайдовчиси номаълум ҳайвон гўштини Тошкентга олиб кетаётган бўлган.

165views0replies
0

t.me/VeterinariansUzbekistan

Сирдарё вилояти “Сирдарё” ЙПХ масканида Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган А.Р. бошқарувидаги Isuzu юк автомашинаси тўхтатилиб, автомашина холислар иштирокида текширилганди. Автомашина юкхонаси текширилганда у ерда ҳеч қандай ҳужжатларсиз, келиб чиқиши номаълум бўлган 2590 кг ҳайвон гўштини Тошкентга олиб келаётган “тадбиркор” фаолиятига чек қўйишди. Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Вилоят Ҳайвонлар касалликлари ташҳиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази мутахассислари томонидан лаборатория текширувлари учун намуналар олинди.
Олинган гўшт маҳсулотлари вақтинча сақлаш учун МЧЖ музхонасига жойлаштирилди.
Автотранспорт воситалари тегишли тартибда қонуний чора кўриш учун Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙХҲБ жарима майдонига жойлаштирилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ИБ ЖҚБ ходимлари томонидан суруштирув ўтказилмоқда.
165views0replies
0

Комментарии