Поиск
RUUZ

Общество

Апрель ойидан бошлаб автобусдан автобусга биринчи марта "пересадка" қилиш арзон, кейингилари эса бепул бўлади

Автобусдан автобусга бир соат ичида биринчи марта ўтиш 70 фоизга арзонлашади, иккинчи ва кейингилари эса бепул бўлади.

201views0replies
0

Апрель ойидан бошлаб жамоат транспортида дифференциал тариф режалари жорий этилади. Бу ҳақда тегишли вазирлик ва идораларнинг масъул шахслари АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
Ушбу қарор жамоат транспортининг жозибадорлигини таъминлаш, йўналишларда барқарор тезликни таъминлаш ва аҳолига қулайлик яратиш мақсадида қабул қилинган.
Тарифларга қуйидаги ўзгартиришлар киритилади:
— бир соат ичида автобусдан автобусга биринчи марта ўтиш 70 фоизгача арзонлашади;
— бир соат ичида иккинчи ва кейинги ўтишлар йўловчи учун бепул бўлади;
— автобусдан метрога ёки метродан автобусга ўтишда тариф 30 фоизгача арзонлашади.
Бундан ташқари, жамоат транспортидан кундалик фаол фойдаланувчилари учун бир кунлик чексиз йўл ҳақи жорий этилади.
201views0replies
0

Комментарии