Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятида тадбиркорлар маданий мерос объектларига зарар етказгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Бир ҳолатда тадбиркор "Улкан Тўйтепа" ёдгорлиги ҳудудидан ўзига тегишли ер участкасини ноқонуний равишда ўзлаштириб олган бўлса, иккинчисида "Қиличли ота" зиёратгоҳини таъмирлаш учун мўлжалланган маблағларни ўғирлаган.

156views0replies
0

УзА

ДХХ маданий мерос объектларига зарар етказган шахсларни аниқлади, дея хабар бермоқда ЎзА.
Қайд этилишича, Нурафшон шаҳридаги шлакоблок ишлаб чиқарувчи МЧЖ раҳбари А.У. ҳокимият тизимидаги мансабдор шахслар билан келишган ҳолда қалбаки ҳужжатлар асосида ҳудуддаги "Улкан Тўйтепа" археология ёдгорлигининг 30 сотих ер майдонини ўз номига расмийлаштириб олган. Натижадa, маданий мерос объектига 306 млн 720 минг сўм миқдорида зарар етказган.
Суд қарорига кўра, МЧЖ раҳбари А.У. 1 йил-у 7 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.
2018 йилда Қибрай туманидаги "Қиличли ота" зиёратгоҳида қайта таъмирлаш ва тиклаш ишларини амалга ошириш учун қурилиш соҳасида фаолият юритувчи МЧЖга 355 млн 473 минг сўм миқдорида бюджет маблағи ажратилган.
Бироқ, МЧЖ раҳбари Н.Ҳ. ҳисоб-фактураларга сохта маълумотлар киритиб, иш ҳажмини қўшиб ёзиш орқали 263 млн 286 минг сўм маблағни талон-торож қилган.
Суд ҳукмига кўра, Н.Ҳ.га 5 йил-у 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
156views0replies
0

Комментарии