• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 24 февраля 2023

Диний адоват қўзғатган Тошкент шаҳрида яшовчи фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Қўлга олинган шахс экстремизм ғоялари ва диний адоватни қўзғатиш ғояларига асосланган видеороликни тарқатган.

519
0
Видеодан кадр

Жорий йилнинг февраль ойида номаълум шахснинг диний адоват қўзғатувчи мазмундаги таҳдидли видеомурожаати ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ изоҳ берди.

Аниқланишича, ўтказилган ўрганишлар давомида мазкур видеомурожаат муаллифи 1990 йилда Тошкент шаҳрида туғилган фуқаро Н.Х. эканлиги маълум бўлди.

"Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосасига кўра, ушбу видеоролик экстремизм ғоялари билан йўғрилган бўлиб, диний адоват келтириб чиқаришга хизмат қилади ва шу турдаги материалларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланади", — дейилади Тошкент шаҳар ИИББ изоҳида

Юқоридаги ҳолат юзасидан фуқаро Н.Х.га нисбатан Яшнобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 244-1-моддаси учинчи қисми (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш, оммавий ахборот воситаларидан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

519
0