Поиск
RUUZ

Общество

Радарга тушмаслик учун машина рақамига турли белгилар ёпиштирган ҳайдовчи аниқланди — видео

У автомобилнинг давлат рақамига қирқилган рақамларни ёпиштириш орқали жарималардан қутилиб қолиш йўлини топган.

264views0replies
0

Видеодан кадр

Бухорода йўл-ҳаракати қоидаларини бузиб, қоидабузарликни аниқлашда машина рақамини беркитиш учун турли белгилардан фойдаланган ҳайдовчи аниқлади. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХХ Ахборот хизмати хабар берди.
жарималарни бошқалар йўналтириб юбориш йўлини топган “уддабурон” ҳайдовчи аниқланди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХХ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, ушбу ҳайдовчи турли автомобиль рақамларини қирқиб олиб, ҳаракатланиш давомида ўзининг Gentra'даги давлат рақамларига жойлаштириб келган. Натижада, қоидабузарлик учун белгиланган жарималар бошқа ҳайдовчилар номига борган.
“Камералардан яширинмоқчи бўлган бу каби масъулиятсиз, қоидабузар ҳайдовчилар сабаб айрим вақтларда жарима қоғози бошқа манзилга ҳам бориш ҳолатлари кузатилмоқда. Суриштирув олиб борилиб, ҳолатга тўлиқ ойдинлик киритилгандан сўнг, барибир асл қоидабузар аниқланяпти”, - дейилади хабарда.
Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан видеодаги ҳолат бўйича ҳайдовчига нисбатан тегишли чора кўрилган.
264views0replies
0

Комментарии