Поиск
RUUZ

Реклама

IMAN инвестицион компанияси $1 млн миқдоридаги Ислом молия қоидалари бўйича ишлайдиган биринчи венчур фондини ишга туширди

IMAN инвестиция компанияси Ўзбекистонда халқаро AAOIFI стандартлари асосида Ислом молия қоидалари бўйича ишлайдиган биринчи венчур фондни ишга туширди. Фонднинг миқдори 1 млн АҚШ долларини ташкил қилади. Аризаларни қабул қилиш бошланди.

1410views2replies
0

Жаҳонда венчур инвестиция
VC ёки венчур инвестицияси (ингл. тилидан Venture – таваккалчиликка асосланган тадбиркорлик) – бу ўсиш потенциали катта бўлган, энди ривожланиб келаётган бизнес ёки стартапга инвестиция киритиш. Агар стартап кенгайиш учун тўғри бизнес-моделни топа олса, унда у ўз инвесторларига баъзида тикилган маблағдан бир неча марта кўп фойда келтириши мумкин. Бунинг натижасида инвестор муваффақиятли лойиҳадаги ўз улушини сотиши ёки доимий дивидендлар олиши мумкин.
Шундай қилиб, масалан, маблағи 2,1 млрд АҚШ долларига баҳоланган Forbes нинг жаҳон миллиардерлари рўйхатига киритилган Жим Брейер, 2005 йилда Гарвард талабаси Марк Цукербергнинг Facebook стартапига 12,7 млн доллар маблағ киритади. Ўшанда янги ижтимоий тармоқнинг тахминан 10% ни харид қилиб олинган эди. Ҳозир қимматбаҳо қоғозларнинг ушбу улуши 5 млрд долларни ташкил этади. Ўша пайтда Цукербергнинг компаниясида бизнес модель бўлмаган, 10 нафар ходим ишлаган, ижтимоий тармоқнинг аудиторияси эса аксарияти талабалардан иборат бўлган 700 минг кишини ўз ичига олганлигига қарамасдан бу Accel Partners компанияси тарихидаги энг муваффақиятли келишув ҳисобланади.
Айтиб ўтиш жоизки, стартапларнинг акцияларини фонд бозорида харид қилиб бўлмайди, чунки стартаплар оммавий компаниялар ҳисобланмайди. Улар венчур фондлари, бизнес-фаришталар ва краудинвестинг майдончалари орқали пул жалб қилади. Банклардан фарқли равишда бу инвесторлар таваккал қилишга тайёр, қонунчилик талаблари билан чекланмаган, ўз фаолиятини юритиш учун лицензияга муҳтож эмас ва кўплаб бошқа устунликларга эга. Венчур инвесторлар стартапда улушга ҳамда уни фойда билан сотиш имкониятига эга бўлади. Асосан инвесторлар венчур фондлари орқали инвестиция қилишади. 2020 йилда стартапларни молиялаштиришда уларнинг улуши 75% ни ташкил қилди. Бу 2012 йилдан буён максимал кўрсаткич. Бундан ташқари, 2022 йилнинг I-чорагида 9500 дан ортиқ келишувлар тузилди. Фондлар бир нечта инвесторлардан пул тўплашади, кейин эса уларни потенциал муваффақиятли лойиҳалар орасида тенг тақсимлайди. Сўнги ўн йилликда АҚШ етакчи стартап-экотизими ҳисобланади. Global Ecosystem Report нинг ҳисоботида келтирилишича, ушбу мамлакатда жаҳоннинг йирик 10 та экотизимларидан 6 таси жойлашган. Бундан ташқари, у ерда Fortune 500 (молия йилида фойда миқдори бўйича энг йирик корпорациялар – Нашр. изоҳи) рўйхатидаги 10 та компания жойлашган. Европа бозорига келадиган бўлсак, венчур инвестициялар етакчиси Буюк Британия ҳисобланади, унинг улуши $20,8 млрд ни ташкил этади. Ундан кейинги етакчилар Франция ($9,7 млрд) ва Германия ($7 млрд) ҳисобланади. 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида Европа стартаплари $58,6 млрд жалб қилишган. Бу 2021 йилда ўрнатилган рекорд суммадан ошиб кетди. Статистиканинг кўрсатишича, стартаплар 2030 йилга келиб 10 тадан 8 та иш ўрнини ташкил қилади. Ҳозирнинг ўзида сунъий идрок ва жараёнларни роботлаштиришдан фойдаланиш орқали бизнес тўлиқ автоматлаштирилмоқда.
Ўзбекистонда венчур инвестициялашнинг ҳолати
Ўзбекистонга тўхталадиган бўлсак, сўнгги уч йилда венчур инвестицияларни ривожлантириш бўйича нисбатан кичик ишлар амалга оширилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 ноябрдан «Тадбиркорлик ва инновациялар соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ венчур молиялаштиришни ривожлантириш мақсадида 2020 йилда Ўзбекистон венчур молиялаштириш ассоциацияси (UzVCA) ва Ўзбекистоннинг миллий венчур фонди (UzVC) яратилди. 2021 йилда Ўзбекистоннинг венчур бозорида Uzcard Ventures ва Semurg VC каби компаниялар пайдо бўлди. Шунга қарамасдан, мамлакатимизда венчур бозори яқин ва узоқ хориж мамлакатларидан жуда ортда қолмоқда. Масалан, StаrtupBlink стартаплар ривожланиши бўйича тадқиқотлар марказининг сўнгги ҳисоботида Ўзбекистон стартаплар экотизимини ривожлантириш бўйича дастлабки 100 та мамлакат рўйхатига киритилмади. Қўшни мамлакатларга қарайдиган бўлсак, Қозоғистон ушбу рейтингда 74-ўринни эгаллади, Қирғизистон ТОП-100 рейтингни якунлаб берди. IMAN компанияси Ўзбекистонда венчур фонд, шунингдек ангел-инвесторлар, асосчилар ва техник мутахассислар ҳамжамиятини яратиш орқали стартап-экотизимлар билан боғлиқ ушбу ҳолатни тубдан ўзгартиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Шу йили IMAN инвестиция компанияси Ўзбекистонда биринчи бўлиб, Ислом молия қоидаларига қатъий амал қиладиган $1 млн миқдоридаги венчур фондини ишга туширди. Шунингдек, компания Shariah Review Buerau (shariyah.com)даги ислом ҳуқуқи бўйича олимлар, Қозоғистоннинг Ислом банкидаги ҳамкорлар, Ислом молияси бўйича Малайзия Университетининг профессори, шунингдек маҳаллий етакчи юридик маслаҳатчи-фирмалар, хусусан Centil Law ва Tethys Legal билан биргаликда Ислом молияси стандартларига мос келувчи биринчи SAFE-шартномасини ишлаб чиқди. Бунга компания 6 ойдан ортиқ вақт сарфлади, аммо энди фонд битимларга инвестиция киритишга тўлиқ тайёр.
IMAN холдинги тўғрисида
Эслатиб ўтамиз, IMAN – бу 2019 йилда асос солинган ва ўз фаолиятини халқаро AAOIFI стандартлари бўйича Ислом молия қоидаларига мувофиқ юритувчи инвестицион финтех-компания. IMAN компанияси IMAN Invest инвестицион технологик маҳсулоти ва IMAN Pay финтех-маҳсулотидан ташкил топган. Бошқача айтганда, IMAN 2 та мобил илова орқали ишлайди: адолатли шерикчилик қоидалари асосида инвестиция киритиш ва фойда олиш мумкин бўлган IMAN Invest, ва ҳозирда муддатли тўловга товарлар харид қилиш мумкин бўлган IMAN Pay. Яқин келажакда эса лизингга машина ҳамда кўчмас мулк харид қилиш, шунингдек инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш имконияти яратилади. Бугунги кунда инвестицион шериклар сони 20 мингдан ортиқни, шу жумладан юридик ва жисмоний шахслар, ташкил қилади ва уларнинг сони фаол ўсишда давом этмоқда. Масалан, ўтган йил бошидан ушбу кўрсаткич деярли 15 баробар ўсиб, инвестиция киритишнинг жозибадорлиги ва барқарорлигини кўрсатди. Инвесторнинг фойдаси муддатли тўловга маҳсулот сотувчи ҳамкорлар ва инвест-лойиҳаларнинг фойдасига бевосита боғлиқ, бу ерда ўз навбатида ўзининг кўрсаткичлари мавжуд, масалан, савдо ҳажми – савдо қанча кўп бўлса, фойда шунча кўп ва аксинча. Бугун савдо нуқталарининг сони (ҳамкор-дўконлар) бутун Ўзбекистон Республикаси бўйича 400 дан ортиқ ва ўсишда давом этмоқда.
Компаниянинг расмий саҳифасидаги молия ҳисоботларини таҳлил қилиш натижаларига кўра ва инвесторларнинг изоҳлари бўйича инвесторнинг ўртача йиллик фойдаси 25 фоиз ёки ҳар ой 2% ни ташкил қилади. Мурод Назаров, Анвар Ирчаев, Юлдуз Мавлонова каби машҳур тадбиркорлар ҳамда Battery Road Digital Holdings, 500 Global (500 Startups), Uzcard Ventures, IT-Park Investments ва яна 8 та бошқа фондлар IMAN Invest нинг инвесторлари бўлишди. 2021 йилда IMAN йирик халқаро Seedstars World Competition 2021 танловининг гранд-финалига чиққан Ўзбекистондаги биринчи стартапга айланди. Бундан ташқари, ўтган йили IMAN Entrepreneurship World Cup (бонуслар кўринишидаги $100 минг ютуқни қўлга киритди) танлови миллий босқичининг ғолибига айланди, кейин эса EWC версияси бўйича жаҳоннинг топ-100 энг яхши стартаплари рўйхатига кирди (ютуқ – бонус ва конкурс ҳамкорларидан махсус таклифлар кўринишида 1$ млн). 2022 йилнинг бошида IMAN жамоаси шунингдек АҚШ, Сингапур ва Франциянинг йирик халқаро инвестиция фондларидан $1 млн доллар инвестицияларни муваффақиятли жалб қилди.
Фонд қаерга ва қандай шартлар асосида инвестиция киришни режалаштирмоқда?
Компания бозордаги муаммоларни ҳал қилишга ёки мавжуд ечимларни оптималлаштиришга йўналтирилган, инновацион бизнес-моделга эга маҳаллий стартапларга инвестиция киритишни режалаштирган. Инвестицияларнинг миқдори ҳатто кичик, лекин истиқболли ғояларни ҳам қўллаб-қувватлаш учун стартапнинг инвестицион жозибадорлиги ва потенциалига боғлиқ равишда 5 млн сўмдан 1 млрд сўмгача ташкил қилади.
Молиялаштиришни қўлга киритиш учун тадбиркорлар 4 та ҳужжат тақдим этишлари зарур: лойиҳанинг слайдли тақдимоти (pitchdeck), видеотақдимот (video pitch), асосий молиявий кўрсаткичларнинг прогнози акс этган молиявий модель, шунингдек маҳсулотни синовдан ўтказиш мумкин бўлган демо-платформа. Аризаларни қуйидаги ҳавола орқали юбориш мумкин.
Келиб тушган аризалар ва ўтказилган таҳлилий ишлар якуни бўйича IMAN компанияси энг истиқболли лойиҳаларни танлаб олади ва улар орасидан томошабинлар ўзларига ёққан лойиҳаларга овоз беришлари мумкин. Якуний танлов шу ёзда IMAN офисида офлайн тақдимот кўринишида бўлиб ўтади, бунда ғолиблар нафақат инвестицияларни қўлга киритади, балки IMAN нинг бошқарув жамоасидан бизнес-жараёнларни бошқариш бўйича маслаҳатлар ҳам олишади.
«IMAN нинг асосий мақсади – бу бутун дунё бўйлаб судхўрликни камайтириш. Бугунги кунда Ўзбекистон бозорида шерикликка асосланган инвестициялар ва ритейл-муддатли тўлов маҳсулотларини ишга туширдик. IMAN VC венчур фонди фаолиятига келадиган бўлсак, биз глобал лойиҳаларни яратадиган Ўзбекистонлик 1000 дан зиёд асосчи-тадбиркорлардан иборат ҳамжамиятни яратмоқчимиз. 2022 йилда бизнинг IMAN VC венчур фондимиз Ислом молияси қоидаларига, маҳаллий бухгалтерия ва солиқ ҳисоби, шунингдек амалдаги қонунчиликка мувофиқ барча операция жараёнларини ишга тушириш мақсадида IMAN стартапига $100 минг миқдорида дастлабки инвестициясини синов тарзида амалга оширди. Молиялаштирилган ҳар бир стартап imaninvest.com/report расмий саҳифасида биз ҳар ой оммавий шаффоф компанияларда бўлгани каби инвесторларимизга тақдим этадиган молия ҳисоботимизда кўринади. Қайси стартаплар фонднинг навбатдаги инвестициясига айланишга лойиқлиги ва Ўзбекистонга йўналтирилган қолган $900 000 инвестицияларни қўлга киритишини стартаплар танловининг финал босқичи кўрсатади. Ишонаманки, кўзлари ёниб турувчи ва ажойиб маҳсулотлар яратиш, шунингдек биз технологик компаниялар бозорини ривожлантирувчи топ-10 та мамлакатдан бири бўлишга лойиқлигимизни исботлаш истагидаги истеъдодли ёшлар кўринишидаги инсон капитали Ўзбекистонда етарли.
Стартаплар экотизими – бу техник мутахассислардан, асосчилардан бошлаб, стартапларнинг юқори потенциалини тушуниши ҳамда баҳолаши лозим бўлган масъул идораларгача бутун бошли иштирокчилар тармоғи. Барчамиз юқори технологиялар экотизими, стартаплар, 5.0 иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда унинг мамлакат ва бутун минтақани ривожлантиришга бўлган таъсирини тушунишимиз керак. Корпорациялар ва катта компаниялар эмас, стартаплар дунёни ўзгартиришини англаб етиш вақти келди. Бу ХХI аср ҳақиқати. Бугунги кунда кечагина стартаплар ҳисобланган Amazon, Apple, Google, Meta каби компаниялар 2022 йилнинг 4-чорагида савдолари ҳақида эълон қилишди. Рақамлар ҳайратланарли – компанияларда савдо ҳажми 32 млрд дан 150 млрд АҚШ долларигача ташкил этмоқда. Бу компаниялар ташкил топганлигини 30 йилдан кам вақт бўлганлигига қарамасдан, улар бутун иқтисодиётни ҳаракатлантирмоқда ва бутун дунёда миллионлаб бизнеслар ўсишини таъминловчи локомотив ҳисобланди. Улкан потенциалга эга бўлишига қарамасдан, бизнинг мамлакатимиз, афсуски, венчур молиялаштириш бўйича етакчи мамлакатлардан анча ортда қолмоқда. Бизнинг давлатимизда билимли асосчиларни яратувчи акселераторлар, стартаперларни инвестиция киритувчи инкубаторлар, иқтидорли техник ва бизнес мутахассисларни етказиб берувчи халқаро университетлар, математик фикрлайдиган кучли ўқувчиларни аниқловчи мактаблар, шунингдек «ангел-инвестор»ларнинг шаклланган ҳамжамияти (community) жуда етишмаяпти. Айнан шунинг учун IMAN Ўзбекистонда «ангел-инвесторлар» ҳамжамиятини ривожлантиришни режалаштирмоқда. Бизнинг мақсадимиз инвестицияларни аҳолининг ҳаётини сифат жиҳатдан ўзгартирадиган инновацион лойиҳаларга йўналтириш. Ва бунда ритейл-инвесторларнинг ўрни улкан. Шундай қилиб, IMAN Invest га инвестиция киритганингизда, маблағларингизнинг 5 фоизигача миқдори жамиятимизнинг ҳаётини яхши томонга ўзгартирувчи, танлаб олинган тадбиркорларни ривожлантиришга йўналтиради», – дея таъкидлайди IMAN компаниясининг директори ва асосчиларидан бири Рустам Раҳматов.
Ҳамкорликдаги материал
1410views2replies
0

Комментарии