Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда қарздор қассоб танишини пичоқлаб ўлдирди

Марҳум кўпдан бери қассоб йигитдан қарзини ололмай келаётганлиги сабабли улар ўртасида низо келиб чиққан.

531views0replies
0

ИИВ

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида қассоб йигит пулини сўраб келган танишини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда "Замон" информацион дастури хабар берди.
Аниқланишича, Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи мол олиб сотар шахс Самарқанд шаҳрида яшовчи қассобдан кўпдан бери ололмай келаётган пулини олиш учун унинг ёнига келган. Қассоб қарзини бериш мақсадида ҳақдор йигитни олдига чақирган.
Натижада қассоб ҳақдорни Самарқанд тумани Янгиариқ МФЙ ҳудудига қарашли бўлган дала майдонига олиб бориб, пичоқлаган. Қарздор қассоб ҳақдор йигитни ўлди деб, воқеа жойидан қочиб кетган. Жиноятини фош қилмаслик учун қўлидаги пичоқни Дарғом каналига ташлаб юборган.
Пичоқланган йигитни шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
531views0replies
0

Комментарии