Поиск
RUUZ

Реклама

Payme texnomart кўмагида Payme Mahalla платформасида янги миссияни ишга туширди

Эндиликда Payme тизимида иккинчи миссия учун содиқлик дастури балларини киритиш имконияти пайдо бўлди. Улар Наманган вилоятидаги мактабларни замонавий компьютерлар билан жиҳозлаш учун йўналтирилади.

176views0replies
0

Йирик маиший техника ва электроника дўконлари тармоғидан бири бўлмиш texnomart янги миссияда Payme Mahalla лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Компания Payme фойдаланувчилари билан ҳамкорликда Наманган вилоятидаги мактаблар учун янги компьютерлар ҳақида қайғуришни ўз зиммасига олади.
Payme Mahalla – бу Payme иловаси ичидаги платформа бўлиб, унда фойдаланувчилар ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларга ўз ҳиссаларини қўшишлари мумкин. Бунинг учун Payme People содиқлик дастурининг тўпланган балларини баҳам кўриш кифоя.
2022 йил декабрь ойида компания ONA жамоат фонди билан биргаликда фойдаланувчилар учун илк миссияни ишга туширган эди. Payme People содиқлик дастури иштирокчилари Қорақалпоғистондаги мактабларни замонавий компьютерлар билан жиҳозлашга ўз ҳиссаларини қўшдилар. Натижада, биринчи топшириқни бажариш учун керакли миқдордаги баллар икки кун ичида тўплаб бўлинди. Энди фойдаланувчиларнинг шарофати билан Қорақалпоғистондаги учта мактабнинг 385 нафар ўқувчиси янги қурилмаларда таҳсил олишмоқда.
24 февралдан эса Payme фойдаланувчилари учун янги миссия бошланади. Иккинчи миссияда қўйилган топшириқ ҳам биринчисига ўхшаш бўлиб, бу Наманган вилоятидаги мактабларни замонавий компьютерлар билан таъминлашдан иборат. Энди бутун Ўзбекистон бўйлаб бирлашган иштирокчилар Наманган вилоятидаги 3924 нафар мактаб ўқувчиларини хурсанд қилишлари мумкин.
Иккинчи миссия ҳам ONA жамоат фонди билан фаол равишда амалга оширилмоқда. Аммо, бу сафар миссияга ҳамкор сифатида яна бир йирик бренд – электроника ва маиший техника дўконлари тармоғи texnomart ҳам қўшилди. texnomart нинг бутун Ўзбекистон бўйлаб 30 та дўкони фаолият олиб боради. Компания ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни фаол қўллаб-қувватлайди ва Payme Mahalla лойиҳаси ҳам бундан мустасно эмас.
Миссияга қандай қилиб ҳисса қўшиш мумкин
Хайрли ишга ҳисса қўшиш учун Payme иловаси орқали тўлов ва ўтказмаларни амалга ошириш кифоя, натижада эса баллар тўпланади. Шундан сўнг уларни илованинг ичидаги Payme Mahalla бўлимида миссияни амалга оширишга йўналтириш мумкин.
«Payme Mahalla – бу виртуал майдон бўлиб, у ерда ҳар бир фойдаланувчи ҳаётимизни бироз бўлсада яхшилаш учун ҳисса қўшиши мумкин!», – деб таъкидлашди компанияда.
Биринчи топшириқни бажариш ҳақида батафсил маълумотни ҳавола орқали олиш мумкин.
Payme Mahalla – эзгу ишларни амалга оширишнинг қулай усули.
Payme иловасини iOS ва Android да юклаб олиш мумкин.
Компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида иккинчи миссия янгиликларини ва бошқа миссияларни кузатиш мумкин.
Instagram: @payme.uz
Facebook: @payme.uz
Telegram: @payme_uz
ONA жамоат фондининг Instagram-саҳифаси: @ona_foundation
texnomart:
Facebook: @texnomart
Instagram: @texnomart
Telegram: @texnomart
Сайт: texnomart.uz
YouTube: texnomart
Реклама ҳуқуқлари асосида
176views0replies
0

Комментарии