Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистон БМТнинг Россия қўшинларини Украинадан олиб чиқиб кетиш масаласи бўйича резолюцияга овоз беришда бетараф қолди

БМТ Бош Ассамблеяси Россия қўшинларининг Украинадан тўлиқ олиб чиқилиши ҳақидаги резолюцияни овозга қўйди.

353views0replies
0

AP

23 февраль куни БМТда Украинада кенг қамровли, адолатли ва мустаҳкам тинчлик ўрнатиш ва Россия қўшинларининг мамлакатдан тўлиқ олиб чиқилиши ҳақидаги БМТ резолюцияси овозга қўйилди.
Ҳужжатга 141 давлат, жумладан Украинанинг ўзи, шунингдек, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия ва бошқа кўплаб давлатлар овоз берди.
Етти давлат, жумладан, Россия, Беларусь, Шимолий Корея, Эритрея, Мали, Никарагуа ва Сурия қарши овоз берди.
Овоз беришда 32 давлат, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон, Арманистон ва бошқа қатор давлатлар бетараф қолган.
Шундай қилиб, қарор кўпчилик овоз билан қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, бундан роппа-роса бир йил аввал, 2022 йил 24 февралда Россия Украина ҳудудига махсус ҳарбий операциясини бошлаганди.
353views0replies
0

Комментарии