• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 23 февраля 2023

Самарқандда фуқароларни $40 минг эвазига Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган яна бир шахс ушланди — видео

Аниқланишича, у фуқароларни дастлаб, Европа давлатлари орқали Мексикага, шундан сўнг АҚШга олиб ўтиб қўйишни ваъда қилган.

387
0
Видеодан кадр

Самарқанд вилояти ИИБнинг хабар беришича, вилоят ИИБга фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, Самарқанд шаҳрида яшовчи шахс фирибгарлик йўли орқали фуқароларни АҚШга жўнатиш билан шуғулланиб келаётгани айтган. 

Аниқланишича, у фуқароларни дастлаб, Европа давлатлари орқали Мексикага, шундан сўнг АҚШга олиб ўтиб қўйшини ваъда қилиб, ҳар бир шахс учун 40 минг АҚШ долларидан сўраган. Шунингдек, кўнгилли фуқаролар дастлаб ҳужжатларни расмийлаштириш учун 10 минг доллар бериши керак бўлган.

Олиб борилган тезкор тадбирда фуқаро ариза ёзган фуқародан 10 минг долларни олаётган вақтда қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан мазкур фуқарога нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

387
0