Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистондаги бинолар зилзилага қанчалик бардошли?

Сўнгги вақтларда Ўзбекистондаги янги қурилаётган уйлар борасида турли фикрлар пайдо бўлмоқда. Аксарият инсонлар эса туркиялик мутахассислар томонидан қурилаётган биноларга шубҳа билан қараётгани сир эмас. Хўш, Ўзбекистондаги иншоотлар қай даражада мустаҳкам ва ишончли? UzNews.uz мухбири мавзу доирасида мутасаддилар ва аҳоли фикрларига юзланди.

194views0replies
0

Юқоридаги саволлар юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси бош инспектори Азимхўжа Бобохўжаев билан суҳбатлашдик.
1. Объектлар қурилаётганда вазирлик ва экспертиза хулосаси қандай тартибда олинади?
Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари сейсмик балл кўрсаткичлари бўйича зоналарга бўлинади. Ҳар бир объект қурилиши учун лойиҳа ишлаб чиқилаётган пайтда ўша сейсмик балл кўрсаткичлари инобатга олинади. Геодезик ўрганишлар ўтказилиб, тупроқни хусусиятлари, хоссалари, сизот сувларининг сатҳи каби масалалар ўрганилади. Шунингдек,инспекцияни хабардор қилиб, рўйхатдан ўтади. Қурилиш бошлангандан кейин объектда 4 та назорат субъекти, объекти, зилзила бардошлилиги ва мустаҳкамлигига масъул ҳисобланади. Пудратчининг ички назорати, лойиҳачининг муаллифлик назорати ва буюртмачининг техник назорати. Уларни устидан инспекциянинг давлат назорати олиб борилади.
2. Қурилаётган "новостройка"ларга вазирлик қай даражада жавобгар?
Қурилишни назорат қилувчи иш юритувчи қанақадир камчиликларга йўл қўйиши табиий ҳол. Одам борки, хато қилади. Асосан, муаллифлик назорати, ички назорат ёки инспекциянинг ходимлари камчилик аниқлаган пайтда у камчиликни даражасидан келиб чиқиб, ёзма кўрсатмалар берилади. Камчилик қурилиш жараёнида бартараф қилиниб борилади. Агар бартараф қилиш имкони бўлмаган қурилиш ишлари эса ўша вақтни ўзида тўхтатилади.
3. Кўп қаватли уйларнинг яроқлилик муддати қанча? Ҳозирги қурилаётган уйлардан кўра, мустақилликдан олдинги уйлар мустаҳкамми?
30 йил олдин қурилган уйлар бўладими ёки ҳозирги қурилаётган уйлар, у ҳаммаси ўрнатилган тартибда норматив шаҳарсозлик қоидалари, амалдаги барча қонуний норматив-ҳужжатларга асосан амалга оширилади. Аввало, ўша объектни қураётган одам виждонан ёндашса, бундай ҳолатлар бўлмайди.
4. Кўп бинолар айнан туркиялик мутахассислар томонидан қурилади? Эндиликда яна турклар жалб қилинадими?
Нафақат Туркия балки бошқа давлатлардан ҳам мутахассислар жалб қилинганда Ўзбекистон ҳудудида бўлаётган қурилиш , лойиҳалаш ишларида фақат Ўзбекистоннинг ўрнатилган номалари асосида бўлади.
Қолаверса, вазирликнинг mc.uz сайти орқали юртдошларимиз барча талабларга жавоб берадиган қурувчиларнинг реестри билан танишиб боришлари мумкин. Мазкур реестрга фақат қураётган объектларини экспертизадан ўтказиб, қонуний фаолият олиб борган қурилиш компаниялари киритиб борилади.
194views0replies
0

Комментарии