Поиск
RUUZ

Погода

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати -10 даражагача тушади

Ўзгидромет яқин кунларда об-ҳаво ёмонлашишидан огоҳлантирди.

248views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет маълумотларига кўра, 24 февраль куни Россиянинг Европа ҳудудидан совуқ ва нам ҳаво массалари шимоли-ғарбий вилоятларга, 25-26 февраль кунлари эса бутун республика ҳудудига кириб боради.
24 февраль куни Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида, 25 февралда республиканинг қолган ҳудудларида ёмғир ва қор шаклида ёғингарчилик, тоғ олди ва тоғли туманларда кучли ёғингарчилик бўлади.
24-25 февраль кунлари республика бўйлаб баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
25-26 февралда ҳаво ҳароратининг қисқа муддатли пасайиши кечаси 0...-5 даражагача, республика шимолида -5...-10 даражагача, кундузи 0...+5 даражагача тушиши кутилмоқда. 
248views0replies
0

Комментарии