• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 23 февраля 2023

Тошкент вилоятида бола ўғрилари ушлангани рад этилди — видео

3 нафар аёл ҳашаротларга қарши дори воситаларини сотиш мақсадида Оҳангарон шаҳрига борган.

265
0
Видеодан кадр

"Оҳангаронда бола ўғрилари ушландими" сарлавҳаси билан акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ изоҳ билдирди.

"Интернетда тарқатилган ушбу хабар, мазмунан ҳақиқатга тўғри келмайди", — дейилади Тошкент вилояти ИИББ хабарида.

Аниқланишича, жорий йилнинг 20 февраль куни 3 нафар аёл ҳашаротларга қарши дори воситаларини сотиш мақсадида Оҳангарон шаҳрига борган.

Жараёнда уларнинг хатти-ҳаракатидан маҳаллий аҳоли шубҳаланиб (аёллар бола ўғирлашмоқчи изоҳи билан видеога олиб), ҳудудий ИИБга хабар беришган.

ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган суриштирув давомида аёлларнинг шахсига аниқлик киритилиб, фаолиятини ўрганиш учун солиқ органи жалб қилинган.

265
0