Ўзбекистон президентининг тегишли фармонига асосан 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси Салом Исматович Самадов Бош прокурорнинг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Маълумот учун, С.Самадов тайинловга қадар Қашқадарё вилояти прокурори лавозимида ишлаган.