Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда ҳомиладор аёлини бўғиб ўлдирган эркак 18 йилга қамалди — видео

Аниқланишича, марҳуманинг қорнида бўлган эгизак чақалоқлари ҳам нобуд бўлган.

302views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкентда 2 нафар фарзандининг онаси бўлган турмуш ўртоғини бўғиб, ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда "Миллар"  дастури хабар берди. 
Маълум қилинишича, ҳолат 2022 йилнинг октябрь ойида Чилонзор тумани 20-мавзеда содир бўлган. 
1990 йилда туғилган судланувчи 1992 йилда туғилган аёли билан 2016 йилда оила қурган.  Аввалдан эр-хотин ўртасида турли жанжаллар бўлиб турган. Шу сабабли эркак аёлини ўлдириш мақсадида жиноий режа тузган. 
Аниқланишича, эркак Чилонзор туманидаги чиқиндихоналардан бирида ишлаб келган. 
"Мен квартирага борганимда, "мусур"ингни тит деб, мени ҳақорат қилди.  Мен ўзимни билмагандим, у ҳолатни эслай олмайман",- дейди судланувчи. 
Эркак аёлини бўғиб ўлдиргандан сўнг, уни ҳушидан кетган деб ўйлайди. Юзига сув сепиб, уйғотмоқчи бўлади. Лекин аёл ҳам унинг вужудидаги 2 нафар ҳомиласи ҳам вафот этади.
"12 октябрда бизга қизимни ўлгани тўғрисида хабар келди. 15 октябрда ўзи фарзандларини дунёга келтириши керак эди",- дейди марҳуманинг онаси.  
Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Чилонзор туман судида кўриб чиқилди.  Унга кўра, судланувчига нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "б" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
302views0replies
0

Комментарии