Поиск
RUUZ

Общество

Кўчада тамаки чекиш Ислом динига зид эканлигини инсонларга уқтирган йигит жаримага тортилди

Маълум қилинишича, у тамаки чеккан фуқароларга ўзининг диний қарашлари асосида фикр билдирган. Шу сабаб у жаримага тортилган.

396views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Жорий йилнинг февраль ойида ижтимоий тармоқларда номаълум шахс жамоат жойида фуқароларга тамаки чекиш билан боғлиқ диний тушунтиришларни уқтираётганлиги акс этган видеоёзув тарқалган. Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, ўрганишлар жараёнида ушбу шахс 1999 йилда туғилган фуқаро А.Х. эканлиги аниқланган ва у жаримага тортилган.
Қайд этилишича, фуқаро билан ўтказилган суҳбат давомида ўзи танимаган шахсларга тамаки чекишга нисбатан муносабатини ўз ташаббусига кўра шахсий диний қарашларидан келиб чиққан ҳолда билдирганлигини маълум қилган.
"Конституциянинг 25-моддасига асосан, ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик, шунингдек 27-моддасига биноан шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга. Чекиш соғлиқ учун зарарли, лекин ушбу жараёнда Ўзбекистон фуқароларининг юқоридаги кафолатларига монелик қилиш мумкин эмас, айниқса алоҳида шахсларнинг ўз ташаббуси орқали ва ушбу масалага диний тус бериш орқали ўзгаларнинг шахсий ҳаётга аралашишига йўл қўйилмайди, - дейилади хабарда.
"Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонунининг 10-моддасига биноан, мамлакат ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш ва тарқатиш диншунослик экспертизасининг ижобий хулосаси олинганидан кейин амалга оширилади.
Шу муносабат билан, А.Х.га нисбатан МжтКнинг 184 прим. 2-моддасига асосан, БҲМнинг 20 баравари — 6 млн сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.
396views0replies
0

Комментарии