• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 февраля 2023

Тошкентдаги мактаблар яқинида қатнов йўлини торайтирувчи "хавфсизлик оролчаси" барпо қилинмоқда

Бу чора-тадбирлар Беларус тажрибаси асосида болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида амалга оширилди.

719
0
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ

Пойтахтда жойлашган мактаблар қаршисида тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланиб ўтиши учун йўл қатнов қисмининг торайишидан иборат бўлган ётиқ чизиқ чизилиб "хавфсизлик оролчаси" барпо қилинди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур тадбирлар Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ бошлиғи ташаббуси билан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Беларус тажрибаси асосида амалга оширилмоқда.

Қайд этилишича, келгусида серқатнов йўл ёқасида жойлашган барча умумий ўрта таълим мактабларда хориж тажрибаси асосида шу каби йўл ётиқ чизиқлари чизилади.

719
0