Поиск
RUUZ

Общество

Онлайн кредит, ютуқли ўйин, тўлов тизимлари орқали фирибгарлик: ўзбекистонликлар қайси йўллар орқали фирибгарларга алданиб қолишяпти

Ички ишлар вазирлигининг Киберхавфсизлик маркази кибержиноятлар статистик маълумотларини тақдим қилди ва фирибгарлардан ҳимояланишнинг энг яхши усуллари бўйича танлов эълон қилди.

223views0replies
0

UzNews.uz

Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилган жиноят турлари бўйича статистик маълумотларни тақдим этди. АОКАда ўтказилган брифингида Саидкамол Содиқов ушбу турдаги жиноятлар ҳақида гапирди. 
Статистикага кўра, фирибгарлар кўпинча қуйидаги усуллардан фойдаланадилар:
17% — Телефон қўнғироқлари давомида ўзини тўлов компанияси (“Click” ва б.) ёки банк хавфсизлик хизмати ходими деб таништириб, карта рақами ва махфий кодини қўлга киритиш орқали;
34% — Моддий ёрдам, онлайн кредит, ютуқли ўйин ғолиби каби алдовлар билан юборилган сохта ҳавола орқали банк карта махфий кодни қўлга киритиш йўли билан;
14% — Онлайн савдо платформалари орқали карта рақами ва кодининг ошкорлаштирилиши натижасида;
22% — Олдиндан тўловларни амалга оширишга эришиб, пулларни қайтармасдан ва келишувни бажармасдан жабрланувчининг маблағи қўлга киритиш йўли билан;
9% — Сохта онлайн молиявий биржалар орқали ("Бинанс" ва б.) содир этилганлиги аниқланган;
Шунингдек, Умра учун тўплаган пулларини тасдиқловчи кодни қўлга киритиш орқали.
Шу муносабат билан ИИВ Киберхавфсизлик маркази ушбу турдаги жиноятлар ва уларни ҳимоя қилиш усуллари ҳақида аҳолини хабардор қилишга қаратилган CYBER 10 DAY деб номланган комплекс тарғибот тадбирларга старт берилди.
Ушбу тадбирлар доирасида 1 мартга қадар аҳоли ўртасида кибержиноятчиликка қарши курашга ҳисса қўшадиган энг яхши 10 та инновацион ёндашувни аниқлаш бўйича танловлар ўтказилади.
Жумладан, ижодий таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида «Энг яхши монолог», «Энг яхши шеър», пенционерлар ўртасида «Банк картам кодини ҳеч кимга бермайман», блогерлар ўртасида «Энг яхши контент» танловлари ўтказилди.
Кўрик-танловларда фаол иштирок этган ғолиб ва ​​совриндорлар Ёшлар ижод саройида тақдирланади.
223views0replies
0

Комментарии