Поиск
RUUZ

Криминал

Қашқадарё ва Сирдарёда 100 гектардан кўпроқ ерни ноқонуний пулламоқчи бўлганлар ушланди — видео

Мазкур ерлар салкам 3 млрд сўмга баҳоланган. Қўлга олинганлар орасида давлат ташкилоти мансабдор шахси ҳам бор.

157views0replies
0

ДХХ

Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларида ноқонуний ер сотилиши ҳолатларини аниқланди. Бу ДХХ, ИИБ ва департамент ўтказган тезкор тадбирларда маълум бўлди.
Қашқадарё вилоятининг Косон туманида чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари 2011 йил туман ҳокимлиги томонидан мазкур хўжаликка 49 йил муддатга ижарага берилган 50 гектар ерни мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 1 млрд 200 млн сўм талаб қилиб, олдиндан 590 млн сўм олган вақтида ушланди.
Касби туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса фермер хўжалик раҳбари ўзининг муқаддам судланганлигига қарамасдан, 1981 йилда туғилган таниши билан биргаликда, мазкур хўжаликнинг пахта ва ғалла етиштиришга мўлжалланган 35 гектар суғориладиган ерни харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 1 млрд 200 млн сўм талаб қилиб, олдиндан 380 млн сўм олган вақтларида ушланди.
Мазкур туманида қайд этилган яна бир ҳолатда деҳқончиликка ихтисослашган фермер хўжалик иш юритувчиси мазкур хўжалик раҳбарининг унга билдирган ишончини суиистеъмол қилиб, 14 гектар ерни 130 млн сўмга сотган вақтида ушланди.
Шунингдек, ушбу ерни харидор номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган Касби туман қишлоқ хўжалиги бўлими ходими 5 млн сўм олган вақтида ушланди.
Қайд этилишича, Сирдарё Сирдарё туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган, муқаддам бир неча маротаба судланган шахс, унга туман ҳокимининг 2021 йилдаги қарорига асосан томчилатиб суғориш усули билан интенсив боғдорчилик фермер хўжалиги ташкил этиши учун ажратилган 4,5 гектар ерни харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
157views0replies
0

Комментарии