Аввалроқ, Қаршида эркак бинонинг юқори қаватидан тушиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабар қилишича, 21 февраль куни соат 12:10 ларда Қарши шаҳрида яшаган 22 ёшли йигит ота-онаси билан яшаб келган уйдан сабабсиз чиқиб, "Наво" М.Ф.Й.да жойлашган кўп қаватли уйнинг юқори қаватидан ўзини ташлаб юбориб, ўз жонига қасд қилган.
Қайд этилишича, марҳум Alfraganus University олий таълим муассасасининг талабаси бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ўтказилган.
Текшириш давомида 2019 йилда марҳум йигитнинг рухиятида ўзгариш бўлганлиги сабабли клиникада даволланганлиги, шу даврда ҳам ўз жонига қасд қилишга уринганлиги аниқланди.
Текшириш давом этмоқда.