• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 21 февраля 2023

Uzbekistan Airways Тошкентдан Токиога парвозларни тиклайди — нархлар

Парвозлар ҳар ҳафта пайшанба кунлари амалга оширилади.

666
0
UzNews.uz

2023 йилнинг 13 апрелидан бошлаб Uzbekistan Airways Ўзбекистон ва Япония ўртасида мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда авиакомпания Матбуот хизмати хабар берди.

Кунчиқар мамлакатга тўғридан-тўғри парвозлар ҳар ҳафта пайшанба кунлари амалга оширилади. Тошкент-Токио йўналишидаги авиачипталар нархи 8 млн 412 минг 336 сўмдан, Тошкент – Токио – Тошкент йўналишида эса 14 млн 852 минг 305 сўмдан бошланади.

Авиачипталарнинг тақдим этилган нархлари 2023 йил 21 февраль ҳолатига кўра амал қилади.

Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий www.uzairways.com сайти орқали 3 фоиз чегирма билан, шунингдек, UzAirways мобиль иловаси, Uzbekistan Airways Sales орқали ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.

666
0