Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда қўшнисини дўппослаб, хонадонининг деразаларини синдирган қиз қамалди — видео

"У менга "дерский" муомала қилди. Жа, зерикиб қолибдилар, бориб урмоқчи бўлдим", - дейди 23 ёшли судланувчи қиз.

626views0replies
0

Видеодан кадр

Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт тумани судида безорилик жиноятини содир этган 2000 йилда туғилган қизга оид жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий Суд Матбуот хизмати хабар берди. 
Маълум қилинишича, судланувчи қиз Янгиҳаёт туманидаги маҳалларнинг бирида йўлдан ўтиб кетаётган қизни турли сўзлар билан ҳақорат қилади. Шундан сўнг, улар ўртасида жанжал юзага келади.
"У қиз қўшним билан турган экан. Улар билан сўрашганимда қиз менга "дерский" муомала қилди. Кетаётган жойимдан орқага қайтиб, бунинг сабабини сўрадим. Кейин, у мени ёмон гаплар билан ҳақорат қилди. Жа зерикиб қолибдилар, бориб урмоқчи бўлдим", - дейди судланувчи қиз.
Шундан сўнг, у жабрланувчини калтаклаб, унга тош отади. Отилган тош жабрланувчига эмас, уларни ажратаётган 51 ёшли аёлга бориб тегади.
Қизнинг айтишича, у жабрланувчи ураётган вақтида йиқилиб, юзи қонаб кетган. Уйига қайтиб кирганида, қонни кўрган судланувчининг онаси жаҳли чиқиб, жабрланувчининг уйига бориб, улар билан гаплашиб олмоқчи бўлган.
У ерда судланувчи қиз гултувак, чойнак-пиёлаларни ва хонадоннинг деразаларини синдириб ташлаган.
"Оиламдан келиб чиққан ҳолда айтаман, дадам оламдан ўтиб қолган. Булардан кечирим ҳам сўрадим. Қўлимдан келса яхшилик ҳам қиламан", - дейди судланувчи қиз.
Маълум қилинишича, бундан аввал ҳам қиз икки марта маъмурий судланган.
Суд мазкур жиноят иши юзасидан уз ҳукмини ўқиди. Унга кўра, судланувчига нисбатан 1 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
626views0replies
0

Комментарии