Поиск
RUUZ

Криминал

ДХХ эгасини алдаб, наркотикларни ўзлаштирган "закладчик"ларни жазолаган 20 нафар шахсларни ушлади

Наркотик модда эгасини алдаб, наркотикни ўзлаштириб олувчи "закладчик"лар 17 нафар шахслар томонидан калтакланган.

182views0replies
0

Видеодан кадр

ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда 2022 йилнинг октябрь ойида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Юнусобод туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган шахсни автомашинага мажбурлаб ўтқазиб, овлоқ жойга олиб бориб дўппослаган, 2001-2005 йиллар оралиғида туғилган 3 нафар шахс ушланган.
Аниқланишича, безорилик содир этган ушбу шахслар ва улардан жабр кўрган фуқаро ҳам аслида наркотик воситалари сотиладиган Telegram канал аъзолари бўлишган.
Жабрланган фуқаро канал администратори топшириғига кўра, муқаддам белгиланган жойга яшириб кетилган кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситасини олиб, уни кичик қисмларга бўлган ҳолда, харидорларга етказиб бериш ўрнига, наркотикни ўзлаштириб олган ҳамда уни бошқа интернет канал орқали сотиб, даромад топишни режалаштирган.
Хиёнат қилган одами наркотик моддани бошқа жойда сотмоқчи эканлигидан хабар топган канал администратори уни жазолаш учун юқорида тилга олинган фуқароларни юборган.
Ҳозирга қадар бу каби эгасини алдаб, наркотик моддаларни ўзлаштириб олган кўплаб “закладчик”лар жазолаш билан шуғулланувчи, 1995-2005 йиллар оралиғида туғилган 17 нафар шахслар томонидан аёвсиз калтакланган ва бу жараёнлар видеотасвирга олиниб, топшириқ бажарилганлиги ҳисоботи тариқасида махсус каналга жойлаштирилган.
Гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи канал администратори ҳар бир топшириқ учун уларга 300-500 АҚШ доллари миқдорида пул берган.
2022 йилнинг октябрь, ноябрь ҳамда жорий йилнинг январь ва февраль ойларида ушбу 20 нафар шахс қўлга олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан қўзғатилган жиноят ишлари доирасида ушбу шахслар тергов жараёнларига жалб этилган.
182views0replies
0

Комментарии