• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 21 февраля 2023

Ушбу ҳафтада Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Синоптиклар ҳафтанинг сўнгги кунларида «Тошкент – Ўш» автойўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтган қисмида қор ёғиши мумкинлиги ҳақида хабар берди.

149
0
ФВВ

Жорий йилнинг 24-26 февраль кунлари А-373 «Тошкент – Ўш» автойўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти–вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.

Шунингдек, шу йилнинг 21-28 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз туманларида;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Бойсун туманларида;
Самарқанд вилояти: Самарқанд, Ургут туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;
Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг «Чимён» тоғларида;
Наманган вилояти: Поп туманида;
Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралади.

149
0