Поиск
RUUZ

Общество

Фарғона гарнизонида жанговар-тактик ўқув машғулотлари бошланди — фото

Ҳарбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлигига баҳо берилиб, жанговар техникаларнинг шаҳар атрофида ҳаракатлари кузатилади.

323views0replies
0

Мудофаа вазирлиги

Мудофаа вазирлиги ахбоорт хизматининг маълум қилишича, машғулотлар давомида ҳарбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлигига ҳар томонлама баҳо берилади. Машғулотлар режасига мувофиқ жанговар техникаларнинг шаҳар атрофида ҳаракатлари кузатилади. Синовлар округ қўмондони бошчилигида Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари иштирокида кузатиб борилмоқда.
Айни пайтда округ шахсий таркиби сигнал бўйича тегишли кўрсатмаларни олиб, жанговар техникалар билан Шўрсув полигонига йўл олди.
Шарқий ҳарбий округда олиб борилаётган жанговар ўқув машғулотлари давомида округ шахсий таркиби учун ҳарбий техникаларни платформаларга жойлаштириш вазифаси мусобақа тарзида ўтказилди. 7 дақиқадан 12 дақиқагача белгиланган вақтлар оралиғида энг яхши натижани кўрсатган экипаж ҳарбий қисм командири томонидан рағбатлантирилди.
323views0replies
0

Комментарии