Поиск
RUUZ

Общество

Сурхондарёда чет эл фуқаросининг $6 мингини ўзлаштирмоқчи бўлган МЧЖ раҳбари ушланди

У чет эл фуқаросидан Ўзбекистонда доимий яшаш гувоҳномасини расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилади.

128views0replies
0

Божхона қўмитаси

Термизда чет эл фуқаросидан пора талаб қилган МЧЖ раҳбари ушланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Термиз шаҳрида савдо соҳасида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбари Э.З. чет эл фуқаросининг ишончига кириб, танишларининг имкониятлари орқали унга Ўзбекистонда доимий яшаш гувоҳномасини расмийлаштириб бериш эвазига 7000 АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Э.З. сўралган пулдан 6000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
128views0replies
0

Комментарии